ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНВсе

Уруш қатнашчилари ва Меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди

Бугунгидай тинч ва осойишта кунларимизга шукроналар айтиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш  ҳамда унинг  қадрига етиш, ёш авлод тарбиясига  муносиб ҳисса кўшаётган ёши улуғ  инсонлар ҳолидан хабар олишб ҳамийша уларга ҳурмат-иззат ва эҳтиром кўрсатиш соҳа ходимлари учун  эзгу анъанага айланган.

 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси  Қораўзак туманлараро Қўриқлаш бўлими ходимлари ва туман маданият бўлими билан биргаликда ғалабанинг 76 йиллик байрами арафасида Қораўзак тумани «А.Досназаров» ОФЙ ҳудудида  истиқомат қилувчи  иккинчи жаҳон уруши  қатнашувчиси Генжебой ота Алланиязов ҳамда  Тахтакўпир тумани  «Ўзбекистон» ОФЙ ҳудудида  яшовчи  меҳнат фахрийси  121 ёшли  Бийбихон она Акимиязовалар ҳолидан хабар олишди.

Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари  билан бирга ташриб буюрган маданият бўлими ходимлари ҳам ўзларининг  ватанни севиб яшашга чарловчи куй-қўшиқлари билан иштирок этиб, фахрийларимизнинг кўнгилларини кўтаришди. Фахрийларимизнинг сўзларига қулоқ тутар эканмиз, айни дамда ўша суронли йиллар ва қийинчиликлар кўз олдингизда гавдаланади.

Ташриф буюрувчилар ҳам  суҳбатдан ўзгача завқ ва шафқ олдилар. 

Website | Facebook | Instagram | Twitter Telegram

Батафсил курмоқ

Ухшаш янгиликлар

Изох қолдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
Close
Close