ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНВсе

Амир Темур бобомиз таваллудига 685 йил тўлди

Жорий йил буюк бобомиз Амир Темур таваллудига 685 йил тўлди. Сана муносабати билан жойларда маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Чимбой туманида жойлашган 36-сон умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчиси катта лейтенант А.Қаюмов сўзга чиқиб, Амир Темур бобомизнинг «Темур тузуклари» асарининг ёшлар тарбиясидаги муҳим ўрни ҳақида айтиб ўтди.

Ундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси 12 алоҳида отряди командири майор Б.Оразымбетов сўзга чиқиб, буюк саркарда бобомизнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Маданий тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан буюк бобокалонимизнинг ҳаётини акс эттириувчи саҳна кўринишлари намойиш этилиб, спорт мусобақалари ўтказилди.

Тадбир якунида мактабнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари иштирокидаги кўргазмали чиқишлар барчада  катта таассурот қолдирди.

Website | Facebook | Instagram | Twitter Telegram

Батафсил курмоқ

Ухшаш янгиликлар

Изох қолдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
Close
Close