ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЖАМИЯТ

Берунийда ўтказилган тарғибот тадбири

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси 2-алоҳида отряди ходимлари тамонидан Беруний туманидаги 52 ва 62 сонли  мактабларида ҳамда тумандаги қўп қаватли биноларда яшовчи фуқаролари орасида  қўриқлаш хизматининг афзалликлари тўғрисида тарғибот  ишлари олиб борилди.

  Ўтказилган тарғибот ишлари жараёнида 2-алоҳида отряди ТҚП бошлиғи капитан А.Сапаев фуқароларга Миллий гвардия қўриқлаш хизмати тамонидан  жорий этилаётган янги замонавий  технологиялар асосида  хизмат кўрсатишнинг аҳамияти ҳақида тушинтириб ўтди.

Шунингдек, қўриқлаш сигнализациялари орқали  ишончли хизмат турларидан фойдаланишни ўзларига маъкул топган фуқароларнинг яшаш хонадонлари  қўриқловга  қабул қилинди.

Тарғибот ишлари соҳа ходимлари тамонидан туманларда  самарали давом этмоқда.

Website | Facebook | Instagram | Twitter Telegram

Батафсил курмоқ

Ухшаш янгиликлар

Изох қолдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
Close
Close