ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЖамиет

МАДАНИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 23 февраль куни  Қораўзак туманининг  узоқ ҳудудларидан бири «Қораўзак» ОФЙ да Миллий гвардия Қорақалпоғистон  Республикаси бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ва Қораўзак тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда  ёшларни ватанпарварлик рухида   тарбиялаш мақсадида  маъданий ва маърифий тадбири ўтказилди.

Дастлаб, ҳудудда жойлашган мактабларда уч авлод учрашуви ташкил этилиб, ўқувчилар орасида жасорат ва ватанпарварлик дарслари ўтказилди.

Дарс жараёнида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, курсантлар ҳамда мактаб ўқувчилари ҳарбий йўналиши бўйича ўзаро фикрлашиб, ёшларимиз ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларини олди. Дарс якунида ўқувчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида  ҳудудда жойлашган маданият марказига таклиф  этилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусга асосланиб, марказ биносига китобхонлик маданияти, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган миллий ҳунормандчилик буюмлари олиб келинди. Мактаб ўқувчилари томонидан бахшичилик йўналиши бўйича миллий қўшиқлар ижро этилди.

Шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари  ёшларини  қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар билан таништириб, уларни ишлатиш тартиблари бўйича тушунчалар берди.  

Тадбир жараёнида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси  бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник М.Юсупов ва туман раҳбарлари ташриф буюриб, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган миллий ҳунармандчилик буюмларини кўриб, ўзларининг юксак боҳаларини берди.

Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Филармонияси Қорақалпоғистон  Республикаси бўлими хонандалари, туман маданият маркази қўшиқчилари  томонидан ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантирувчи куй қўшиқлари ижро этилиб, тадбир давомида ўқувчи ёшлар ўзларининг мусиқий чиқишларини номойиш этишди.

Шу билан бирга Миллий гвардия ҳарбия ҳарбий хизматчилари томонидан спортнинг қўл жанги тури бўйича кўргазмали чиқишлари билан концерт дастури давом этди.

Тадбир мабойнида юксак даражада фаоллик кўрсатган иштирокчиларга Миллий гвардия Қорақапоғистон Республикаси бўйича бошқармаси томонидан тайёрланган  ташаккурномалар  тантанали равишда топширилди.  

Website | Facebook | Instagram | Twitter Telegram

Батафсил курмоқ

Ухсас жаналықлар

Изах қалдырыу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Back to top button
Close
Close