ОЗБЕКИСТАН

Ҳарбий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида 2021 йил 12 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Миллий армиямизни янада ривожлаштириш ва ислоҳ қилиш борасида бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда ҳарбий илмни ривожлантириш бўйича қўйилган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган “Олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳарбий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қуролли Кучлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олий таълим муассасалари масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ўзларининг таклиф ва мулоҳазалари билан иштирок этдилар.

Анжуман кун тартибида олий ўқув юртлари учун “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш асослари” фани ягона ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; давлат тилини мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида кенг татбиқ этиш ва ҳарбий лексиконни бойитиш; ҳарбий илмни ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўзбек халқининг буюк ҳарбий меросини ўрганиш; олий ҳарбий таълим муассасалари ўқув режаларидаги амалий машғулотларни 50 фоизгача ошириш; ўқув режаларини ва фан дастурларини ягона тизимга олиб келиш; полигонда олиб бориладиган дала машғулотларини кўпайтириш; олий ҳарбий таълим муассасаларида тайёрланаётган ва қайта тайёрланаётган ҳарбий кадрлар сифатини янада ошириш долзарб масалалар мутахассисларнинг эътибор марказида бўлди.
Тадбирда мазкур масалалар бўйича таклиф ва тавсияларини билдирган мутахассислар ҳарбий таълим жараёнини такомиллаштириш борасида олий таълим муассасаларининг ўзаро амалий ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.

Анжуман якунида олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ўқув режа ва фан дастурларини ягона тизимга олиб келиш бўйича ишчи гуруҳлар тузишга ҳамда қисқа фурсатларда ҳужжат лойиҳаларини тақдим этишга келишиб олинди.

Website | Facebook | Instagram | Twitter Telegram

Батафсил курмоқ

Ухсас жаналықлар

Изах қалдырыу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Back to top button
Close
Close