ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНКатегориясызВсе

Менинг оилам-менинг таянчим

 Инсоннинг ҳаётга ишончи, ҳар бир ишни бошлаб, муваффақиятга эришишида оиланинг ўрни муқаддас. Чунки, ҳар биримиз оиладан эртанги кун, келажак учун куч оламиз. Мана шу мақсадда, ҳарбий қисм психологлари томонидан ҳарбий хизматчиларимизнинг хонадонларига ташриф буюрилди.

Ташриф давомида, ҳамкасбларимизнинг турмуш ўртоқлари билан уларни қийнаётган муаммолар масаласида суҳбат ўтказилди. Намунали оилалардан бири ҳисобланган майор У.Турғуновнинг рафиқаси Э.Турғунова билан суҳбатлашганимизда: “Турмуш ўртоғимнинг ҳарбий хизматчи эканлигидан оиламиз билан фаҳрланамиз. Эрим жамоат тартибини сақлаш борасида хизмат олиб борса, мен оилада фарзандлар тарбиясига эътибор қаратиб, турмуш ўртоғимга ёрдамчи бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳарбий қисм томонидан ҳам бизга кўпгина имкониятлар яратиб берилди. Бунинг учун биз ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”-деган фикрларини билдирди.

Демак шундай экан, ҳарбий хизматчиларимиз оиласидан кўнгли тўқ бўлиб, хизмат вазифаларини бажаради. Ҳарбий қисм психологлари томонидан оилаларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Website | Facebook | Instagram | Twitter Telegram

Батафсил курмоқ

Ухсас жаналықлар

Изах қалдырыу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Back to top button
Close
Close