ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЖамиетВсеСПОРТ

“Ёш гвардиячи” ҳарбий – спорт мусобоқаси ўтказилди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Минтақавий ўқув марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Республика маънавият
ва маърифат маркази Нукус шаҳар бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 август кунидаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5215 сонли Фармони талабларини ижросини ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш ҳамда тарбияланувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак маъсулият ва жавобгарлик каби муҳим ҳислатларни шакллантириш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг ҳудудий босқичи ўтказилди.

Ҳарбий-спорт мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида жойлашган 1 – сонли меҳрибонлик уйининг Амир Темур жамоасидан ташкил топган 9 – 11 синф ўқувчилари
ва Хоразм вилоятининг Хива шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”нинг Жалолиддин Мангуберди жамоаларининг 9 – 11 синф ўқувчилари умумий 6 шарт бўйича ўзаро беллашди.

Тадбир дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Давлат мадҳиялари янграши билан бошланди.

Ундан сўнг, тарбияланувчилар билимдонлар беллашуви,

ўқ-дориларни белгиланган жойга етказиш ва ўқдонга жойлаш, АК-74 автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш,

эстафета 4х100 ва турникда тортилиш шартлари бўйича беллашдилар.

Тадбир якунида, “Ёш гвардиячи” ҳарбий спорт мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг
I ва II даражали дипломи, давлат ва жамоат ташкилотларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Website | Facebook | Instagram | Twitter Telegram 

Батафсил курмоқ

Ухсас жаналықлар

Изах қалдырыу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Back to top button
Close
Close