Қўриқлаш хизмати

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қуйидаги хизмат турлари орқали ишончли қўриқланишини таъминлайди:

– техник қўриқлаш марказлари иштирокида;

– саф бўлинмалари ёрдамида;

– ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари орқали;

– қоровул бўлинмалари иштирокида;

– ташвиш тугмалари ёрдамида;

– кўп қаватли уйлардаги хонадонларни ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари орқали қўриқлаш;

– кириб-чиқиш назорати ва бошқарув қурилмалари билан ишлаш;

– кабелли коллекторлар ва магистраллар қурилмаларини қўриқлаш;

– узоқ масофалардан аниқлайдиган қурилмалар ёрдамида объектларни қўриқлаш;

– телефон алоқаси мавжуд бўлмаган жойларда GSM уяли алоқа каналлари орқали қўриқлашни амалга оширади.

Батафсил маълумотларни юқоридаги телефон номерлари орқали билиб олишингиз мумкин.

 Азиз фуқаролар!

Бугунги кунда замонавий технологиялар ёрдамида уй-жой ва мол-мулкингизни, қолаверса, ўзингизнинг хавфсизлигингизни таъминлашга кенг имкониятлар яратилди.

Хонадонингиз ва мулкингиз дахлсизлигини истасангиз Марказлашган қўриқлаш маркази ҳимоясига топширишингизни тавсия этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати регламентларини кўриш ёки юклаб олиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

– Шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкларини техник қўриқлаш регламенти;

– Қўриқланаётган объект ва фуқаро хонадонларига ўрнатилган қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситаларига техник хизмат кўрсатиш регламенти.

  Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари манзиллари ва телефон рақамларини билиш учун қуйидагини босинг.

Back to top button
Close
Close