Жисмоний тайёргарлик ва спорт

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ “ДИНАМО” ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СПОРТ ЖАМИЯТИ

Умумиттифоқ “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти 1923 йил 18 апрелда ташкил этилган.

1926-1927 йилларда Тошкентда ўқ отиш тири, спорт зал, сув базаси очилган.  Самарқанд, Андижон, Қўқон шаҳарларда спорт иншоотларининг  қурилиши кенг бошланган ва спорт турлар бўйича тўгараклар очилган.

1934 йилда “Динамо” жамиятининг Ўзбек Республика Кенгаши ташкил этилди. 

Ташкил топган куниданоқ Ўзбек Кенгаши болалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўртасида спорт ва жисмоний тарбия йўналишларида, спортнинг Олимпия турлари бўйича секциялар ўз иш фаолиятини бошлади:  спорт гимнастикаси, оғир атлетика, бокс, дзюдо, эркин ва классик кураш, ўқ отиш, қиличбозлик, велоспорт, от миниш спорти, кўрсаткич монблан (фигурное катание), эшкак ва каноэда сузиш, сузиш, волейбол, футбол, енгил атлетика.

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан кейин 1992 йилда “Динамо” Ўзбек Республика жамияти – Ўзбекистон Республикаси “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамиятига ўзгартирилган ва унинг Устави қабул қилинган.

Жамият фаолиятининг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент Давлат хавфсизлик хизмати идораларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини, уларнинг оила аъзоларини ҳамда бу тизимга кирувчи ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар, тегишли таълим муассасалари ишчилари ва ҳарбий хизматчиларининг жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича Жамият аъзоларининг уринишларини бирлаштириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш, динамочиларнинг кундалик турмушига жисмоний тарбия ва спортни, уларнинг соғлом ҳордиқ чиқаришини ташкил қилиш, юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш, жисмоний тарбия ва спорт воситалари билан болалар ва ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишдан иборат.

Бугунги кунда “Динамо” жамиятининг Республика Кенгаши Спорткомплексида ҳар куни 1000 дан ортиқ шуғулланувчи, шулардан 600 дан ортиқ ўсмирлар, спортнинг 11 тури бўйича (юнон-рум кураши, эркин кураш, бокс, дзюдо, самбо, қўл жанги, ушу, шарқ яккакурашлари, сузиш, ўқ отиш, қиличбозлик) жисмоний тайёргарлик билан шуғулланиб келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришган даврида Жамият Олимпия ва Паралимпия Ўйинларининг 9 ғолиби ва 17 совриндорларини, Осиё Ўйинларининг 20 ғолиби ва 44 совриндори, Осиё ва Дунё Чемпионатларининг 23 ғолиби ва 72 совриндорларини тайёрлаган.

Республика терма жамоасининг бокс, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураш турлари  бўйича асосий қисмини динамочи-спортсменлар ташкил этиб келган. Булар: Руфат Рискиев, Армен Багдасаров, Абдулла Тангриев, Уткур Хайдаров, Махамматкодир Абдуллаев, Сергей Михайлов, Рустам Саидов, Боходир Султанов, Дилшод Арипов, Александр Дохтуришвили, Артур Таймазов, Рамиль Исламов, Виталий Смирнов, Вадим Куценко, Ришод Собиров, Элмурод Тасмурадов,  Ихтиёр Наврузов, Нурбек Хаккулов, Магомед Ибрагимов, Муминжон Абдуллаев, Рашид Курбанов ва бошқалар.

2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шахрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ва Паралимпия Ўйинларининг натижаларида алоҳида тўхтаб ўтиш ўринли – 9 та динамочи-спортсменлар ғолиб ва совриндор ўринларни эгаллашди:

олтин медаллар – Хасанбой Дустматов, Шахобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров – бокс, Шерзод Намозов ва Ўткиржон Нигматов – дзюдо;

бронза медаллар – Элмурод Тасмуратов – юнон-рум кураши, Ихтиёр Наврузов, Магомет Ибрагимов – эркин кураш, Ришод Собиров – дзюдо.   

Мустақиллик йиллар даврида 111 Халқаро тоифадаги спорт устаси, 432 Спорт устаси,  2205 Спорт устасига номзод, 4934 биринчи тоифадаги спортчилар тайёрланган, 41 спортчи ва 12 мураббий Давлат мукофот ва фаҳрий унвонлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти 2000, 2004, 2008 Олимпия йиллари якуни бўйича  эришилган ютуқлари учун “Энг яхши спорт жамияти” деб топилган. 

Ўзбекистон Республикаси “Динамо” жамияти ўзининг рамзига эга.

Жамият рамзи “Д” бош  ҳарфи кўк рангда бўлиб, шу рангда икки чизиқли ромб марказида  жойлашган. Ромб хошияси кўк рангда бўлиб, унинг ичи оқ рангда. “Д” ҳарфи – Жамият номининг бош ҳарфини, кўк ранг – осмондек  мусаффолик, куч-қудрат, ғалаба белгисини, оқ ранг эса – тозалик, ҳалоллик, шон-шараф, тана соғломлиги, тинчлик ҳамда буюк келажакни англатади.

Майор Собиров  Ришод Рашидович – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти оммавий-ташкилий ишлар ва ахборот коммуникация бўлими бошлиғи, 11.09.1986 йил Бухоро вилоятида туғилган,  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Спорт тури  – ДЗЮДО.

Натижалари:

2006 йилЁшлар ўртасида Осиё Чемпионати1 ўрин
2007 йилКатталар ўртасида Осиё Чемпионати2 ўрин
2008 йилЎзбекистон Чемпионати1 ўрин
2008, 2012,2016 йилларЁзги Олимпия Ўйинлари3 ўрин
2010, 2011 йилЖаҳон Чемпионати1 ўрин

Давлат мукофотлари: “Эл-юрт ҳурмати” ордени.

Майор Расулов Элшод  Юнусович – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув Марказининг руҳий-жисмоний тайёргарлик бўлимининг катта офицери, 7.03.1986 йил Қўқон шаҳрида туғилган, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвон билан тақдирланган.

Спорт тури – БОКС.

Натижалари:

2004 йилЁшлар ўртасида Жаҳон Чемпионати1 ўрин
2004 йилҲарбий хизматчилар ўртасида Жаҳон Чемпионати2 ўрин
2006 йилҲарбий хизматчилар ўртасида Жаҳон Чемпионати1 ўрин
2006, 2010 йилларОсиё Ўйинлари1 ўрин
2007, 2009 йилларОсиё Чемпионати1 ўрин
2008 йилЖаҳон Кубоги3 ўрин
2009 йилЖаҳон Чемпионати2 ўрин
2011, 2015 йилларЖаҳон Чемпионати3 ўрин

2012 йил Олимпия Ўйинларини очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг байроғини олиб ўтиш учун Элшод Расулов тайинланган.

Давлат мукофотлари: “Меҳнат шуҳрати” ордени (2009)

Лейтенант Дусматов  Хасанбой Марфжон ўғли – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Махсус жисмоний тайёргарлик Маркази бўлими бош инспектори, 24.06.1993 йилда Андижон вилоятида туғилган, “Халқаро тоифадаги спорт устаси”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Спорт тури – БОКС.

Натижалари:

2009 йилФ. Шоназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир1 ўрин
2011 йилёшлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати 1 ўрин
2012 йилМ.Мазай хотирасига бағишланган халқаро турнир1 ўрин
2012, 2014 йилЧечен Республикаси Президенти А.Кадыров хотирасига бағишланган халқаро турнир1 ўрин
2012, 2013 йилЎзбекистон Чемпионати1 ўрин
2013 йилЎзбек Миллий кубоги1 ўрин
2013 йилЁзги Универсиада 1 ўрин
2013 йилН.Магер хотирасига бағишланган халқаро турнир1 ўрин
2014 йилС.Джексон хотирасига бағишланган халқаро турнир1 ўрин
2015 йилChemistry Кубоги1 ўрин
2015, 2017 йилОсиё Чемпионати 1 ўрин
2016 йил Ёзги Олимпия Ўйинлари 1 ўрин
2018 йилОсиё Ўйинлари2 ўрин

Лейтенант Гаибназаров Фазлиддин Хасанбаевич – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув Маркази жисмоний тайёргарлик цикли катта ўқитувчиси, 16.06.1991 йил Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган (2016й.).

Спорт тури: БОКС

Натижалари:

2015 йилЖаҳон Чемпионати (Доха)2 ўрин
2015 йилОсиё Чемпионати (Бангкок)2 ўрин
2016 йилЁзги Олимпия Ўйинлари (Бразилия)1 ўрин
Профессионал жанглар 
2017 йил апрельВиктор Васкес билан (Калифорния, АҚШ)ғалаба
2017 йил майАгустине Маурас  билан (Нью Йорк, АҚШ)ғалаба
2017 йил сентябрьВиктор Росас билан (Аризона, АҚШ)ғалаба
2018 йил майХесус Сильвейра билан (Нью Йорк, АҚШ) 4 раундда нокдаунғалаба
2018 йил июльКевин Джонсон билан (Янги Орлеан, АҚШ)ғалаба
2018 йил октябрьУилберт Лопес билан (Лас-Вегас, АҚШ),2 раундда нокаутғалаба

Лейтенант Тасмурадов Елмурат Зулипхар ули – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти ўқув-спорт бўлими бош инспектори, 12.12.1991 йил Тошкент вилоятида туғилган, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган (2015й.).

Спорт тури – ЮНОН-РУМ КУРАШИ.

Натижалари:

2012 йилОсиё Чемпионати3 ўрин
2013, 2014 йилларЖаҳон Чемпионати3 ўрин
2013, 2014, 2015, 2018 йилларОсиё Чемпионати1 ўрин
2016 йилЁзги Олимпия Ўйинлари3 ўрин
2017 йилОсиё Ўйинлари3 ўрин
2018 йилЖаҳон Чемпионати2 ўрин
2019 йилХалқаро турнир1 ўрин

Давлат мукофотлари : “Мехнат шухрати” ордени (2016 йил).

Наврузов Ихтиёр Каримович – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамиятининг спортчиси, 5.07.1989 йил Бухоро шаҳрида туғилган, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган (2016 йил).

Спорт тури  – ЭРКИН КУРАШ.

Натижалар:

2010, 2014 йилларОсиё Чемпионати3 ўрин
2011, 2017 йилларОсиё Чемпионати2 ўрин
2014 йилОсиё Ўйинлари3 ўрин
2015 йилЖаҳон Чемпионати2 ўрин
2016 йилЁзги Олимпия Ўйинлари3 ўрин
2018 йилОсиё Чемпионати1 ўрин

Латышева Дарья Анатольевна – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Махсус жисмоний тайёргарлик Маркази бўлими инструктори, 22.03.2000 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Спорт тури – УШУ.

Натижалар: 
2015, 2017 йиллар                  Осиё Чемпионати              1 ўрин
2016 йил                                  Жаҳон Чемпионати            1 ўрин
2018 йил                                  Осиё Ўйинлари                    2 ўрин

Оддий аскар Смольянова Елена Александровна – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм руҳий-жисмоний тайёргарлик гуруҳи бошлиғининг ўринбосари, 16.02.1986 йил Ангрен шаҳрида туғилган, “Халқаро тоифадаги спорт устаси” унвонига эга. Спорт тури – ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

Натижалар:
2017 йил                   Осиё Ўйинлари                             2 ўрин
2018 йил                   Осиё Чемпионати   

Back to top button
Close
Close